Пастдарғомда ҳаракат хавфсизлиги қоидасини бузган ҳайдовчига 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 16 октябрь куни «Damas» ҳайдовчиси йўл патруль хизмати ходимининг талабини бажармай ҳаракатланганлиги аниқланган. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 16 октябрь куни Жума—Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Damas» ҳайдовчиси йўл патруль хизмати инспекторининг қонуний талабини бажармай, ҳаракатни давом эттиради. У тегишли тартибда тўхтатилгандан сўнг йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимига қаршилик кўрсатиб, баланд овозда бақириб, оммани ўзига қаратади.

Пастдарғом туманининг «Искандарий» маҳалласида яшовчи мазкур 20 ёшли фуқаронинг иши Каттақўрғон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Бир неча қонунбузарликни амалга оширган фуқарога суд томонидан 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённама расмийлаштирилди.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейдда 133 нафар ҳайдовчи қоидабузарликлар содир этгани аниқлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар