Жиззахда жиноий ишни ёпиш эвазига пора олган прокурор ушланди
Жиззах вилоятида прокурор пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар бермоқда давлат хавфсизлиги матбуот хизмати.
Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи фуқарони муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилган. Прокурор хизмати эвазига 1000 доллар ва 1 дона «Samsung Galaxy S24 Ultra» русумли телефон талаб қилган. Натижада у ашёвий далиллар билан давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.