Қўқонда коммунал идоралари авария хизматларининг қишки мавсумга тайёргарлик кўриги ўтказилди (фото)
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 11 октябрь куни коммунал идоралари авария хизматларининг кишки мавсумга тайёргарлик бўйича кўриги ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 11 октябрь куни ўтказилган кўрикда шаҳар коммунал идоралари ва ободонлаштириш бўлимининг 300 дан ортиқ хизматчисига қишки мавсумда авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда ягона тизим таркибида ҳамкорликда ишлаш бўйича кўрсатмалар ва йўриқномалар берилди.
Қайд этилишича, ягона аварияларни бартараф этиш тизими корхоналарининг етарли даражада техник воситалари билан таъминлангани текширувдан ўтказилди. 50 дан ортик махсус техника воситалари ҳамда бошқа техник ускуналарнинг созлиги текширилди. Шаҳарнинг қишки мавсумга тайёргарлиги барча тизим мутасаддилари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.
Aввалроқ Фарғона ва Сўх туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ўқув машқлари ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.