Фарғона ва Сўх туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ўқув машқлари ўтказилди

Фарғона ва Сўх туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида қўмондонлик-штабида ўқув машқлари ўтказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишдан иборат бўлган. Унда куч-воситаларни фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёргарлигини синовдан ўтказди.

Ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Улардан фойдаланишда эътиборсизлик ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш ёнғинлар содир бўлишига олиб келади.

Ўқув машқида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилувчи ташкилотлар қаторида «Фарғонатумангаз» ва «Сўхтумангаз» газ таъминоти бўлимлари иштирок этган.

Машғулот давомида аҳолига «Газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари», «Ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!» каби мавзулардаги тарғибот материаллари тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Aввалроқ куз-қиш мавсумида Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми салкам 25 фоизга оширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар