Булунғурда ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилган 102 та хонадонда камчиликлар аниқланди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилган 102 та хонадондан камчиликлар аниқланди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Булунғур туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан фуқароларнинг хонадонларида профилактик тадбирлар, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан туманнинг «Улуғбек» маҳалласида туман электр тармоқлари корхонаси, «Булунғуртумангаз» газ таъминоти ходимлари ва тегишли ташкилотлар билан хамкорликда «Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилатика куни» тадбири ўтказилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида маҳаллада жойлашган 102 та хонадоннинг ёнғин хавфсизлиги холати кўздан кечирилиб, бир қатор камчиликлар аниқланган. Жумладан иккита хонадонда вақтинчалик ва очиқ электр симлардан фойдаланилаётганлиги аниқланиб, камчиликлар жойида бартараф этилган. Бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича бошқа хонадон эгаларига ҳам эслатмалар тарқатилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қоракўлда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини текшириш давомида 24 та муаммо аниқланган.

Шунингдек, Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Андижонда ва Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўргангани маълум қилинган.