Энергетика вазирлиги Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганди

Энергетика вазирлиги махсус штаби Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

Ташрифдан мақсад куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказилишини таъминлаш, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишиш бўлди.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Андижонда йил бошидан 3 дона 35-110 кВ кучланишли куч трансформатори, 1300 километр узунликда 110-0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 480 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пункти ҳамда 450 дона тармоқ трансформатори мукаммал таъмирдан чиқарилган.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

Айтилишича, яна 1 дона 110 кВ кучланишли куч трансформатори, 285 километр узунликдаги 110-0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 101 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктлари ҳамда 300 донадан ортиқ тармоқ трансформаторини йил охиригача мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. Шу билан бирга, 41 та махсус автотранспорт воситаси шай ҳолатга келтирилиб, электр энергиясидан ва ёнғиндан сақланиш учун ҳимоя воситалари билан жиҳозланган.

Ишчи гуруҳ Асака туманидаги «ПС-Автозавод» нимстанцияси фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини белгиланган муддатда тугатиш юзасидан топшириқлар берди.

«Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари 80 фоизга бажарилган. Қисқа муддат ичида бу борадаги ишлар тўла якунланади», — дейди нимстанция бошлиғи Расулжон Ҳайдаров.

Аввалроқ Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани маълум қилинди. Шунингдек, Самарқанднинг 3 та ҳудудидаги 5 та трансформатор таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар