Қўшработда 20 нафар хотин-қизга «ҳимоя ордери» берилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида оилавий муаммоси бор 20 нафар хотин-қизга тегишли ташкилот ва масъул ходимлар томонидан «ҳимоя ордери» берилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Таъкидланишича, Қўшработ тумани ҳудудида бир қатор профлактик тадбирлар олиб борилди. Хусусан, туман Ички ишлар бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Унга кўра 2020 йилнинг 8 ойи давомида туман ҳудудида хотин-қизлар томонидан 4 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларда 4 нафар хотин-қиз иштирок этган. Тадбир давомида доимий тарзда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 нафар хотин-қизга тегишли ташкилот ва масъул ходимлар томонидан «ҳимоя ордери» берилди.

Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида жиноят содир этиш ҳамда унинг қурбони бўлиш эҳтимоли бўлган хотин-қизлар ҳамда шаръий никоҳ ва эрта турмуш қуришнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўғли томонидан камситилиб, руҳий зўравонлик қилинган онага ҳимоя ордери берилган эди. Шунингдек, Фарғонада оиласида мунтазам келишмовчилик бўладиган аёлга ҳимоя ордери берилган.

Янгиликлар