Россияда теракт уюштирмоқчи бўлган икки жангари ўлдирилди. Уларнинг ўзбекистонлик экани айтилмоқда

Россиянинг Волгоград шаҳрида Суриядан кўрсатма олиб, давлат идораларида теракт уюштирмоқчи бўлган икки жангари махсус гуруҳ билан отишма вақти ўлдирилди. Уларнинг ўзбекистонлик экани айтилмоқда.

Волгоградда махсус кучларнинг террорчилар билан отишмасидан кейин жиноий иш очилган. Террорчилар Ўзбекистоннинг маҳаллий аҳолиси бўлиб чиққан. Волгограддаги терактларни тайёрлаш Суриядан буюрилганлиги, жангарилар ҳокимият бинолари, ҳарбий ётоқхоналар ва ишлаб чиқариш биноларини портлатишни режалаштиргани маълум бўлди.

Махфий хизматнинг маълумотларига кўра, терактлар халқаро террорчилик ташкилоти «Катиба Тавҳид Вал-Жиҳод» аъзолари томонидан тайёрланган.

«Разведка агентлигининг маълумотларига кўра, терактлар халқаро террористик ташкилот ‘Катиба Тавҳид Вал-Жиҳод’ аъзолари томонидан тайёрланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаётига тажовуз қилиш фактлари бўйича жиноий иш қўзғатилди», — дейилади хабарда.

Тергов маълумотларига кўра, 23 ва 27 ёшли Ўзбекистоннинг икки фуқароси махсус кучларга қуролли қаршилик кўрсатган. Уларга таслим бўлиш талабидан сўнг ўқ узилган ва ўлдирилган.

Олинган қуроллар билан бир қаторда уларда тайёр бомба ва таркибий қисмлар, шу жумладан зарар этказувчи элементлар, шунингдек келажакдаги ҳужумларни амалга ошириш учун Волгоград харитаси ҳам бўлган.

«Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Марказий Осиё минтақаси давлатларидан бирининг туб аҳолиси бўлган, Волгоград шаҳрида саботаж ва террористик ҳаракатларни режалаштирган, Россияда тақиқланган ‘Катиба Тавҳид вал-Жиҳод’ халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларининг фаолиятини бостирди», дейилади хабарда.

Тезкор кадрларда махсус кучлар жангчилар ўрмон камаридан ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни топгани кўринади. Жангарилар «Молотов коктейллари»ни ишлатишга тайёрлаган. Шунингдек, уларнинг ёнидан олтингугурт солинган халталар, портловчи воситалар, граната ва патронлар топилган.

Махсус гуруҳ ҳибсга олиш пайтида тўда раҳбари ва унинг шериги томонидан қуролли қаршиликка дуч келган. Ўлдирилган жангарилар Ўзбекистоннинг маҳаллий аҳолиси экани маълум бўлган.

«Ҳодиса содир бўлган жойда ва радикал террорчиларнинг яшаш манзилларида олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, кимёвий компонентлар ва диний адабиётлар, шунингдек, террорчилик ҳаракатлари режалаштирилган жойлар белгиланган Волгоград харитаси топилди ва қўлга киритилди», — дейилади ахборотда.

Россия Тергов қўмитасининг минтақа бўйича веб-сайтида қўшимча қилинишича, Волгоградда махсус кучлар террорчилар билан отишмадан сўнг, жиноий иш очилган. ФСБда кўрсатилишича, бир вақтнинг ўзида Москва, Санкт-Петербург, Уфа, Майкоп ва Волгоград шаҳарларида ташкилотнинг бошқа аъзолари ҳибсга олинган.

Аввалроқ Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинганди.

Шунингдек, Украинада банкни портлатиш билан таҳдид қилган террорчи ўзбекистонлик бўлиб чиққанди.

Янгиликлар