Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинди
Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоси қўлга олинган.
Шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Олий суднинг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.
Мавзуга доир: Наманганда ўғли ва жиянини «Жиҳодчилар» гуруҳига қўшган отанинг жиноий фаолиятига чек қўйилди
Аввалроқ Фарғонада Телеграм орқали ИИБ ходимини «жиҳод»га ундаган 22 ёшли қиз қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Олтиариқда диний экстремистик ташкилотга аъзо шахс ушлангани маълум қилинди.