Олтиариқда диний экстремистик ташкилотга аъзо шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида қидирувда бўлган, диний экстремистик ташкилотга аъзо шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Фарғонада 7 сентябрь, душанба куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари терговдан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган А.А.ни қўлга олди.
Хабарда унинг Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 3-қисми , 2442-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми ва 2442-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги маълум қилинган.
Аввалроқ Бешариқда терговдан яширинган шахс қўлга олингани, Олтиариқда ўғрилик жиноятини содир эьтиб, яширинган шахс ушлангани, Андижонда аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олингани хабар қилинган эди.