Aндижонда аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди
Aндижон шаҳрида чорраҳадаги аёлни уриб кетиб, яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Aндижон шаҳар Бобуршоҳ ва Миллий тикланиш кўчалари кесишган чорраҳада 12 август куни соат 22:30 да 1945 йилда туғилган фуқаро Л.Ғ.ни номаълум автомашина уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида 15 август куни ЙТҲ ни содир этган шахс аниқланди. Aндижон шаҳар Лермонтов кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро ушбу ҳодисани ўзига тегишли бўлган «Nexia-3» русумли автомашинасида содир этиб, машинани автоустахонага олиб бориб, яшириб қўйганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косонсойда «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборгани ҳамда Фарғонада жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олингани ҳақда хабар берилганди.