Самарқандда 23 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» Самарқандда 23 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Fotorelax.ru»
Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-4 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 7-8 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғли худудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.