Сўхда 17 кишига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди

Фарғона вилояти Сўх туманида 17 кишига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Хабарга кўра, тумандан 5 нафар тадбиркор, 5 нафар тиббиёт, ҳамда 6 нафар санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари, шунингдек, 1 нафар туман ҳокимлиги ушбу мукофот билан тақдирланган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Маълум қилинишича, туман маданият бўлими мажлислар залида ташкил этилган тадбирда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилган. Қайд этилишича, тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мукофотланганларни табриклар экан, улар томонидан амалга оширилган ишлар ва хайрли амаллар меҳр-саховат ва оқибат намунаси эканлигини алоҳида эътироф этди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Таъкидланишича, тадбир давомида сўхлик саховатпеша тадбиркорлар — Дадахон Aкпаров, Баротжон Сармисоқов, Маҳманазар Нурматов, Aҳмаджон Ибрагимов, Валижон Тўйчиев, Сўх туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари Меҳрубон Болтаев, Феруза Салимова, Ҳайидахон Фаттоева, Майрамхон Юсупова, Одина Салимова, туман СЭОМ ходимлари Фахридин Фахридинов, Aминжон Суюнбоев, Шаҳобиддин Гадойбоев, Ҳафизхон Рабиев, Луқмонжон Исоев, Фарҳод Шодиев ва туман ҳокимлиги вакили Юнусжон Сидировларга «Меҳр-саховат» кўкрак нишони тантанали тарзда топширилган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Бундан аввал Булоқбошида 9 киши ва Данғарада 13 киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Учкўприкда 19 нафар фуқаро ҳамда Қоракўлда 34 киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар