Данғарада 13 киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди (фото)
Фарғона вилояти Данғара туманида 13 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 2020 йил 26 май куни Президентнинг «Меҳр-Саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган. Ушбу фармон билан Данғара туманида 13 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Данғара тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими ҳамда Ички ишлар бошқармаси бўлими бошлиғи биргаликда «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини ўз эгаларига топширишган.
Aввалроқ Марғилонда 20 нафар тиббиёт ходими «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.