Марғилонда 20 нафар тиббиёт ходими «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 20 нафар тиббиёт ходими ва бошқа соҳа вакиллари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги aхборот хизмати

Хабарга кўра, коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Шавкат Мирзиёевнинг 26 августда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги aхборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур фармонга мувофиқ Марғилон шаҳар ҳокимлигида пандемияга қарши курашиш, аҳоли саломатлигини мунтазам равишда муҳофаза қилиб боришда жонбозлик кўрсатган 20 нафар тиббиёт ҳамда бошқа соҳаларда фаолият юритиб келаётган ходимлар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Фото: Марғилон шаҳар ҳокимлиги aхборот хизмати

Аввалроқ Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирлангани ва Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилгани ҳамда Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар