Хабиб Нурмагомедов Трампдан Ғазодаги урушни тўхтатишни сўради
1 июнь куни аралаш яккакурашлар бўйича собиқ жангчи Хабиб Нурмагомедов Нью–Джерсидаги UFC–302 мусобақасида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампдан Ғазо секторидаги урушни тўхтатишни сўради.
Спортчи ва сиёсатчи ўртасидаги суҳбат Ислом Махачев ва Дастин Порьенинг асосий жанги олдидан бўлиб ўтди.
Нурмагомедов Трампга: «Сиз Фаластиндаги урушни тўхтатишингизни биламан», деди.
Ва унга жавобан: «Биз буни тўхтатамиз. Мен урушни тўхтатаман», деди АҚШнинг собиқ президенти.