Зилзилада қурбон бўлган яна бир наманганликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркия юз берган зилзилада қурбон бўлган яна бир ўзбекистонликнинг шахсини очиқлади.

Бош консулхонага кўра, навбатдаги қурбон асли наманганлик 42 ёшли аёл киши. Жорий йилнинг 12 февраль куни марҳуманинг жасади Ўзбекистонга юборилган.
«Марҳумани Аллоҳ раҳматига олсин. Яқинларига сабр тилаймиз. Бу борада Бош консулхонага моддий ва маънавий ёрдам берганларга ташаккур билдирамиз», дейилади хабарда.





