Тошкентнинг учта туманида электр ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа туманларида таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси қисман узилди, дея хабар бермоқда шаҳар электр тармоқлари матбуот хизмати.

Бугун (12 июнь) мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабат билан қуйидаги ҳудудлар вақтинча электр таъминотисиз қолади:

Бектемир тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача: «Ийк ота» маҳалласи;

Учтепа тумани, соат 09:00 дан 16:00 гача: «Шофайзибоги», «Дегрез», «Нишабариқ», «Шарқ юлдузи» ва «Бешкайроғоч» маҳаллалари.

Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Янгихаёт туманида ҳам газ қисман узилган:

Соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Навкирон», «Олчазор» ва «Янги Дархон» маҳаллаларида (учта кўп қаватли уйдаги 178 та хонадон, 220 та хусусий уй ва тўққизта улгуржи истеъмолчи) газ билан вақтинча таъминланмайди.

Янгиликлар