Самарқандда дрифт уюштирган пойгачилар қўлга олинди

29 май куни Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқаган видео юзасидан изоҳ берди. Видеода шаҳар йўлларида пойга ўтказилаётгани тасвирланган эди.

Ҳодиса кечаси Самарқанд кўчаларида содир бўлган. У ерда бир нечта ёш ҳайдовчилар «Lacetti» ва «Nexia» автомобилларида тезликни ошириб дрифтлар уюштирган. Видеони пойгачиларнинг ўзлари суратга олиб, Instagram саҳифаларига жойлашган.

Йўл-патруль хизмати ходимлари қоидабузарларни ушлаган. Эндиликда улар маъмурий жазога тортилади.

Жамоат тартибини бузувчи бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди ва уларга нисбатан кескин чора кўриш керак. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва қонун устуворлигига риоя қилиш бизнинг энг устувор вазифамиздир, – дея хулоса қилди йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Янгиликлар