Водий вилоятларида зилзила содир бўлди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 22 январь, жума куни Тошкент вақти билан соат 09:02 да Тожикистон–Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари 39,48 градус шимолий кенглик; 72,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 353 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Aндижон : 147 км, 2 балл.
- Фарғона : 126 км, 2 балл.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 6 баллгача ер қимирлади
Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 2–3 балли зилзила қайд этилган эди.