Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 6 баллгача ер қимирлади
Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 6 баллгача ер қимирлаши қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича Tошкент вақти билан 15:28 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 238 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент : 238 км, 2 балл;
- Наманган : 90 км, 4 балл;
- Андижон : 88 км, 4 балл;
- Фарғона : 24 км, 6 балл;
- Гулистон : 246 км, 2 балл;
- Жиззах : 325 км, 2 балл;
- Самарқанд : 405 км, 2 балл
Аввалроқ Фарғонада 5 балл, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 2 балл, Андижонда 4 баллик зилзила кузатилгани ҳақида хабар берилганди.