Ўзбекистон бўйлаб 2–3 балли зилзила қайд этилди
Тошкентда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича 17 январь Tошкент вақти билан 01:02 да Авғонистондада зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 36,43 градус шимолий кенглик; 70,64 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 552 км.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент: 552 км, 2-3 балл;
- Наманган: 516 км, 2 балл;
- Андижон: 506 км, 2 балл;
- Фарғона: 451 км, 2 балл;
- Гулистон: 479 км, 2 балл;
- Жиззах: 477 км, 2 балл;
- Самарқанд: 482 км, 2-3 балл;
- Бухоро: 658 км, 2 балл;
- Термиз: 312 км, 3 балл;
- Қарши: 505 км, 2 балл;
- Навоий: 613 км, 2 балл.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 6 баллгача ер қимирлади
Аввалроқ Фарғонада 5 балл, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 2 балл, Андижонда 4 баллик зилзила кузатилгани ҳақида хабар берилганди.