Октябрь ойида Тошкентда ўртача ижара нархи ўзгармади

Ўзбекистон уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кўзатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Бу ҳақида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида батафсил маълумот берилди.

Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари барқарорлашуви давом этди. Ўртача ижара нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармаган – 1 кв. м. учун $8,300 ташкил этади.

Ой давомида пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан 5 тасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Энг катта пасайиш Сергели ва Учтепа туманларида кузатилиб, бу туманларда ижара нархи ўртача 4,5% камайди.

Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача $10-11 ни ташкил этади.

Шу билан бирга, энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача $6 ни ташкил этади.

Умуман олганда Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12%дан кўпроқ камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод — 18%, Сергели — 17% ва Мирзо-Улуғбек — 15,2% туманларида қайд этилди.

Жамият