Тошкентда икки автомобил иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 октябрь куни Cоbalt ва Changan русумли автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 3 октябрь куни соат 19:40 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчасида З.Н бошқарувида бўлган Changan русумли транспорт ва А.А бошқарувида бўлган Cоbalt автомашиналари ўзаро тўқнашган. 

Натижада иккала ҳайдовчи ҳам биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари суриштирув ишларини олиб бораётганлигини бошқарманинг ахборот хизмати маълум қилди.

 

Тошкент