Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.
Ҳокимлик «кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ» Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 5 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилган.
Шунга кўра, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари тонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз, — дейилади ҳокимлик хабарида.