Тошкентда Lacetti ёниб кетди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 2-уй қаршисида Lacetti русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақида ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса 12 ноябрь куни соат 08:40 ларда Алишер Навоий кўчасида содир бўлди. Маълумотларга кўра, Lacetti русумли транспорт воситасидан ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.





