Тошкентда Маtiz ва Spark тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Тошкентда Spark ва Маtiz автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, оқибатда ҳайдовчилардан бир вафот этди. Бу ҳақида ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳодиса 10 октябрь куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида содир бўлган. 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Қ бошқарувида бўлган «Spark» русумли машина ва 2004 йилда туғилган И.Т бошқарувида бўлган «Маtiz» автомобили иштирокида тўқнашув юзага келган.
ЙТҲ натижасида Spark автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Spark автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчиларга ҳамда Маtiz автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.