Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси 1 ойга ёпилди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, туманда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли Кичик ҳалқа йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 5 ноябрдан 5 декабргача хизмат кўрсатмайди.
Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўради ва муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.