Тошкентда Тracker ва скутер ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрида Тracker ва скутер тўқнашди. Oқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланди, дея хабар қилди шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳолат 2024 йилнинг 30 октябрь куни соат 12:30 ларда Яшнобод тумани Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Тracker ва 1999 йилда туғилган О.О бошқарувида бўлган скутер тўқнашган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, скутер, велосипед, самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент