Ҳиндистондаги тропик циклони оқибатида 15 млнга яқин киши жабрланди

Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида содир бўлган «Фенгал» тропик циклони оқибатида 15 миллионга яқин одам зарар кўрди. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, табиий офат оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.

Кучли ёмғир ва кучли шамоллар билан бирга келган тропик циклон инфратузилмага жиддий зарар етказди, қишлоқ хўжалиги экинларини вайрон қилди ва миллионлаб одамларнинг кундалик ҳаётини издан чиқарди.

Циклон Тамилнаду штатининг 14 та туманида катта вайронагарчиликларга сабаб бўлди ва 3000 дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўди, — деди вазир.

Жаҳон