Таиландда 25 киши сув тошқини қурбони бўлди

Таиланд жанубида сув тошқини оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида ТАСС хабар бермоқда.

Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси кучли ёғингарчилик туфайли 3,7 минг аҳоли пункти сув остида қолганини маълум қилди.

Шунингдек, табиий офат оқибатларидан 660 мингдан ортиқ хонадон жабрлангани қайд этилган.

Мамлакат ҳукумати ва фавқулодда хизматлар жабрланган сайёҳлар ҳақида маълумотлар тўлиқ очиқланмаган.

Жаҳон