Ўзбекистонда 9 ой давомида 22 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бепул тарқатилди

2024 йилда 22 млиллиард сўмдан ортиқ дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. Бу ҳақида АОКА да ўтган брифингдан «Дори-дармон» АК бошқарма бошлиғи Хуршида Эшбекова маълум қилди.

2024 йилнинг 9 ойи давомида 14 тоифадаги шахсга «Дори-дармон» АК ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 292 750 та рецепт орқали 22 млрд. 136 млн. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилган.

Жорий йилнинг шу даврига қадар 1 млн 100 минг дозадан ошиқ гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига, тиббиёт марказларига, қуроллик кучлар, ички ишлар вазирлиги, хусусий ташкилотларга, вакцинация марказларига етказиб берилгани таъкидланди.

Бугунги кунда компанияга қарашли 52 та, шундан Сирдарё вилоятидаги 42 та ва Тошкент шаҳридаги 10 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланган.

Ўзбекистон