Еврокоммисия ноқонуний мигрантлар депортациясини кучайтиради

Еврокомиссия ЕИ давлатларининг, жумладан, Полша, Италия ва Дания чақириқларига жавобан мигрантларни депортация қилишга оид янги директивани тайёрламоқда.  Бу ҳақда исмини ошкор этмаган европалик дипломатларга таяниб, Politico хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Еврокомиссия янги директива бўйича талабларни инобатга олиш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан маслаҳат қиляпти. Кўплаб чекловлар қаторидан, аъзо мамлакатларга энди Европа Иттифоқида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклашга рухсат берилиши мумкин.

Еврокомиссия ишининг яна бир йўналиши — мигрантларни учинчи давлатлардаги «қайта юбориш марказлари»га жўнатишдир (у ердан мигрантлар ўзлари келган ёки узоқ вақт ишлаган мамлакатига жўнатиб юборилади). 

Бунда келишув ҳозирда Албания ва Италия ўртасида амалда: Рим бошпана борасидаги аризаларни кўриб чиққунга қадар Албанияга ҳар йили 36 минг нафаргача мигрантни юбориши мумкин.

Жаҳон