Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп 7 ноябрь куни Россия раҳбари Владимир Путин билан норасмий телефон суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида Россиянинг Украинага қарши уруши муҳокама қилинди. Бу ҳақида The Washington Post хабар берди.

Манбаларга кўра, америкалик сиёсатчи Флоридадаги курортидан шахсан Россия президентига қўнғироқ қилган. Суҳбат давомида Трамп “Украинадаги урушни янада кескинлаштирмасликни маслаҳат берган” ва “унга Вашингтоннинг Европадаги сезиларли ҳарбий мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтган”.

Трамп, шунингдек, урушнинг “тез орада ҳал этилиши”ни муҳокама қилиш ун Путин билан ейинги алоқалардан манфаатдорлигини билдирган.

АҚШнинг янги сайланган президенти “шахсий тарзда” Россиянинг “айрим босиб олинган ҳудудлар” устидан назоратни сақлаб қолиши вариантини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини билдирган ва Путин билан суҳбатда бу масалага тўхталиб ўтган, деб ёзмоқда Washinton Post.

Жаҳон