Трамп АҚШ сиёсатида тарихий рекорд ўрнатди
Американинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тезлиги бўйича замонавий АҚШ тарихида рекорд ўрнатди. У сайловдан сўнг 12 кун ичида вазирлик лавозимлариа 12 та тайинлов амалга оширди. Бу ҳақида Ахious ёзмоқда.
Қайд қилинишича, ҳукуматни шакллантириш амалдаги президенти Жо Байдендан 5 баравар ва Трампнинг биринчи кабинетини шакллантиришдагидан 4 баробар тезроқ амалга ошган.
Бу тарихдаги ҳокимиятни энг самарали топшириш ёки барча меъёрларни бузган ҳолда текширувсиз, тадқиқотсиз ва Сенат билан маслаҳатлашувларсиз амалга оширилган тайинлов жараёни, деди ҳокимият алмашинуви масалаларига ихтисослашган Америка университети Бизнес мактаби декани Девид Марчик.
Доналд Трамп администрациясидаги қуйидаги лавозимлар учун номзодлар маълум қилинди:
— Вице-президент лавозимини Огаё штатидан сенатор Жей Ди Венс эгаллайди;
— Давлат котиби Флорида штатидан сенатор Марко Рубио бўлади;
— Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи этиб Вакиллар палатаси аъзоси Майк Уолтз тайинланади;
— Пентагон раҳбари сифатида АҚШ Миллий гвардияси фахрийси ва телебошловчи Пит Хагсет фаолият юритади;
— Марказий разведка бошқармаси бошлиғи лавозимига Миллий разведканинг собиқ директори Жон Ретклифф тайинланади;
— Миллий разведка директори этиб Демократик партиянинг собиқ аъзоси Тулси Габбард тайинланади;
— Бош прокурор ва адлия вазири Вакиллар палатаси аъзоси Метт Гетс бўлади;
— Кичик Роберт Кеннеди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллайди;
— «Чегара қироли» лавозимига иммиграция-божхона хизматининг собиқ раҳбари Том Хоман ва бошқалар тайинланади.
— Энергетика вазири эса Либертй Энергй нефть хизматлари компанияси асосчиси ва бош директори Крис Райт бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Илон Маск ҳам Трамп администрациясида иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.