Андижонда 9 та хонадонга трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Андижон вилоятида юқори кучланишдаги трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Н.А. фуқаро Х.О.га гўёки электр тармоқлари корхонасида ишлашини айтган. У Олтинкўл тумани, «Айшахоним» МФЙ ҳудудидаги 9 та хонадоннинг электр таъминотини яхшилаш учун юқори кучланишдаги трансформатор ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига $4600 олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.