Ўзбекистонга 2024 йили қанча турист келгани очиқланди

Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларнинг аксариятини эркаклар ташкил этган, деб хабар берди Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга 2024 йилда жами 8,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. 

Шундан: 

— аёллар – 4 077,1 минг нафар (49,8 фоиз)

— эркаклар – 4 104,3 минг нафар (50,2 фоиз).

Маълумот учун, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь—декабрь ойларида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Жамият