Чет элга туристик мақсадда кетган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум бўлди

2024 йилнинг январь-август ойларида жами 4.06 млн нафар ўзбекистонликлар чет элга туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.

Бу кўрсаткич йилнинг мос даври билан солиштирганда 1.1 млн нафарга (37.2%) ошган.

Уларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:

• Қирғиз Республикаси – 1 913,6 минг нафар;
• Тожикистон – 797,6 минг нафар;
• Қозоғистон – 640,2 минг нафар;
• Россия – 194,7 минг нафар;
• Туркия – 157,7 минг нафар;
• Саудия Арабистони – 111,9 минг нафар;
• БАА – 81,4 минг нафар;
• Миср – 27,7 минг нафар;
• Қувайт – 16,7 минг нафар;
• Жанубий Корея – 14,9 минг нафар;
• Бошқа давлатлар – 112,1 минг нафар.

Жамият