Эрдўғон Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қирғизистоннинг 58,9 миллион долларлик ташқи қарзидан кечди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаровга таяниб, “Tazabek.kg” хабар берди.
Президент Садир Жапаров туркиялик ҳамкасби билан 5 ноябрь куни икки томонлама музокаралар ўтказди. Қирғизистон раҳбари мамлакатнинг Туркия олдидаги ташқи қарзи ҳисобдан чиқарилганини айтди.
Мен президент Эрдўғонга Қирғизистоннинг Туркия олдидаги ташқи қарзини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман, деди Садир Жапаров.
Туркия “яшил” иқтисодиёт лойиҳалари эвазига Қирғизистоннинг 58,9 млн долларлик ташқи қарзидан кечган. Аввалроқ Германия “яшил” ташаббусларни амалга ошириш эвазига 14 миллион долларлик ташқи қарзни ҳисобдан чиқарганди.
2023 йил Жапаров мамлакатларни ва халқаро молия ташкилотларини республиканинг қарзидан кечиб, у ерда энергетика объектларини қуришни бошлашга чақирганди.
Қирғизистон қарз олган мамлакатлар ва молиявий институтлар республикада энергетика объектлари ва ГЭСлар қурилишида иштирок этса бўларди. Биз ушбу яшил иқтисодиёт объектларининг тасмаларини биргаликда кесамиз. Биз Қирғизистонда яшил лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз, бунинг эвазига сиз ташқи қарзларимиздан кечасиз, деган эди у.