Тошкентда автобус ёниб кетди

Учтепа туманида 18-автосаройга қарашли 64 рақамли автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июль куни соат 12:44 да Учтепа туманининг Бирлик мавзесида автобусда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:50 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 12:53 да батамом ўчирилган.

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент