Фарғона вилоятида ёш болани «Lacetti» машинаси уриб юборай деди: ҳайдовчи касалхонага ётқизилди

26 август куни ижтимоий тармоқларда ёш бола йўлга югуриб чиқиб, машина ғилдираклари остига тушиб қолишига озгина қолгани акс этган видео тарқалди.

Мавжуд маълумотларга кўра, воқеа 25 август куни тахминан соат 12:27 да Фарғона вилоятининг Шох туманида содир бўлган. Видеода акс этгандек, ёш бола тўсатдан йўлга югуриб чиқган. Шундан сўнг, «Lacetti» ҳайдовчиси болани уриб юбормаслик учун, кескин ён томонга бурилиб кетган. Шунингдек, бола йиқилиб, кейин ўрнидан туриб қочиб кетган.

Ҳабарларга кўра, «Lacetti» ҳайдовчиси оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Ҳозирча масъул идоралар воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

Фарғона