Россия-Украина урушида қатнашган Ўзбекистон фуқаросига жазо тайинланди
Самарканд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Т.Р. Россия-Украина урушида қатнашгани учун айбдор деб топилди ва 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Газета.уз» суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.
Суд материалларига кўра, Т.Р. 2021 йил май ойида ишлаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борган. 2024 йил январь ойида у Россияда яшаш қоидаларини бузганликда айбланиб қўлга олинган. Жазодан қутулиш эвазига у Россия қуролли кучлари сафида хизмат қилишга рози бўлган ва уруш ҳудудларига юборилган.
Т.Р. Украина билан чегарага яқин жойлашган ҳарбий қисмга жўнатилиб, у ерда жанговар иншоотлар, жумладан, блинжадлар қуриш ишларига жалб қилинган. Ҳарбий ҳаракатлар тугагач, у 2025 йил 10 январь куни Ўзбекистонга қайтган.
Суд Т.Р.нинг айбига тўлиқ иқрор бўлгани, пушаймонлиги ва илгари судланмагани каби ҳолатларни енгиллаштирувчи омил деб баҳолади. Бироқ жиноятни манфаатпарастлик асосида содир этгани оғирлаштирувчи омил сифатида қайд этилди.
Пастдарғом туман судининг 2024 йил 28 апрель кунги ҳукмига кўра, унга Жиноят кодексининг 154 моддаси 1 қисми (ёлланиш) асосида, 57 моддасидан келиб чиқиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жазони ўташ даврида у яшаш жойини фақат ишга бориш ва қайтиш вақтида тарк этиши мумкин.