Uzum Ўзбекистоннинг аёллар IT ҳамжамиятини қўллаб-қувватлайди ва Wоmen in Тech халқаро ташкилотининг филиали билан ҳамкорликни бошлайди
Ҳамкорлик IT-саноатида аёллар ва қизларни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги фаолиятни назарда тутади.
Uzum миллий рақамли экотизими ва Wоmen in Теch халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлар IT соҳасида аллақачон ишлаётган ёки бу соҳада ўз карьерасини энди бошлашни бошламоқчи бўлган қизлар ва аёллар учун ўқитиш ва менторлик дастурларини яратишга алоҳида эътибор қаратишни режалаштирмоқда.
Мен Uzum билан қўшма лойиҳаларнинг катта салоҳиятини кўраман, чунки у нафақат технологиялар ва экотизим маҳсулотлари соҳасидаги инновацион компания, балки Ўзбекистон аёлларига электрон тижорат воситаларини ўргатиш орқали молиявий мустақилликка эришиш имконини берувчи компания ҳамдир — шундай деб таъкидлайди Women in Теch Uzbekistan директори Анна Амброзевич.
Uzum компания ичида ҳам, бутун мамлакатда ҳам аёллар ҳамжамиятларини фаол қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради. Биз ўз бизнесини ривожлантириш учун Uzum Market’ни бошланғич платформа сифатида ишлатаётган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаймиз, қизларни фаол ўқитамиз ва Uzum IT жамоасига ёллаймиз — дейди Uzum экотизимининг HR директори Зинаида Старухина.
Women in Теch билан ҳамкорликни бошлаганимиздан мамнунмиз — бу Ўзбекистон аёллари ва қизлари учун IT соҳасида янги имкониятларни очади. Уларнинг салоҳиятини ривожлантириш орқали биз нафақат мамлакатда инновацияларнинг ўсишига ҳисса қўшамиз, балки технологик соҳада янада инклюзив ва тенг ҳуқуқли келажак учун шароит яратамиз.