Тошкентнинг 2 туман аҳолиси вақтинча электр энергиясисиз қолди

Тошкент шаҳрининг 2 туманида электр энергияси қисман узилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун 27 август куни мутахассислар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, қуйидаги ҳудудларда электр энергияси ўчирилади:

Бектемир тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: «Мусаффо» маҳалласи;

Юнусобод тумани, соат 10:00 дан 19:00 гача: «Биллур» маҳалласи.

Коммунал