Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқатирилади

Шавкат Мирзиёевнинг 22 октябрьдаги фармони билан давлат органларининг бошқарув ходимлари сонини қисқатирди. Бу ҳақида LexUz да қарор эълон қилинди.

Ҳозирги кунда 21 та вазирлик, 14 та қўмита (13 та эди), 26 та агентлик (25 та) ва 9 та инспекция (11 та), жами 70 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари мавжуд.

Ҳужжат «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солиш, шу жумладан, иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда бошқарув самарадорлигини янада ошириш орқали раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартириш мақсадида» қабул қилинди.

70 та давлат органи бошқарув ходимларининг максимал сони 53 560 нафар этиб белгиланди.

Бунгача ходимлар сони 56 509 нафарни ташкил этган, яъни бошқарув ходимларининг 5,2 фоизи қисқартирилган (2949 штат бирлиги). Давлат буджетидан молиялаштириладиган республика органлари ходимларининг сони 51950 минг нафардан 49105 нафарга (-2845 нафар), буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан эса 4919 нафардан 4455 нафарга (-464) қисқартирилган.

Қарорлар