Россиядаги концертдаги рейд ва тинтувлардан сўнг Ўзбекистон махсус адвокат юборди

Россиянинг Краснояр ўлкасида ИИВ бош бошқармаси ходимлари, ўзбек эстрада қўшиқчиси Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертини тўхтатиб, барча мехмонлар устида текширув ўтказгани хабар берилди.

Қўшиқчининг концерти «Корона» ресторанида бўлиб, у ерда 600 дан ортиқ меҳмон тўпланган эди. Бироқ концерт бошланиши биланоқ тўхтатилди ва барчадан ҳужжатларини тақдим этиш сўралди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилди. Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, хаммаси бўлиб, полиция ходимлари РФ да бўлиш қоидаларини бузганлик учун 19 та маъмурий баённома туздилар. Шунингдек, сохта рўйхатга олиш бўйича 3 жиноий иш очилган.

Ўзбекистон