Ўзбекистонда маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистонда Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Қайд этилишича, илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон