Тошкентда 45 ёшли эркак вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани учун қамоққа олинди

Тошкентда вояган етмаган қизга тегажоғлик қилиб, унга жинсий зўравонлик қилган эркак 5 сутка қамоқ жазоси ўтайди. Бу ҳақида Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

Қайд этилишича, 26-cентябр куни маҳаллий аҳолидан бири ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, номаълум эркак маст ҳолда унинг вояга етмаган қизига тегажоғлик қилган.

У унинг юзи ва лабларидан ўпа бошлади, шундан сўнг қизни кўтариб, кўп қаватли уйнинг эшигига олдига олиб келди. Қиз кутилмаганда маст эркакдан қочиб кетди ва бўлган воқеани онасига айтиб берди. Унинг онаси эса воқеа ҳақида дарҳол ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига айтди, дейилади хабарда.

Тез орада судланувчи 45 ёшли жиззахлик фуқаро А. Ғ эканлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (жинсий зўравонлик) бўйича айбдор деб топиб, 5 сутка озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Аввалроқ, Тошкент метросида содир бўлган тегажоғлик ҳолати ҳақида хабар берган эдик.

Жамият