Пойтахтда пиёдалар хавфсизлиги учун 7,5 млрд сўм йўналтирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун темир панжаралар ўрнатиш ва бошқа чоралар кўришга қарийб 7,5 млрд сўм маблағ ажратади.

Тошкент шаҳар ҳокими пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида темир панжаралар ўрнатиш учун 6 млрд 912 млн 500 минг сўм маблағ ажратиш бўйича қарор имзолади.

Мазкур ишлар «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади. Лойиҳалар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга доир қўшимча тадбирлар учун туман ободонлаштириш бошқармаларига 588 млн сўм маблағ ажратилади.

Умумий ҳисобда пиёдалар хавфсизлиги ва йўл инфратузилмасини яхшилашга қарийб 7,5 млрд сўм сарфланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Тошкент шаҳар ҳокими шу йўналишда 2 млрд 44 млн сўм ажратиш бўйича қарор чиқарган эди.

Қарорлар