ХДП номзодлари хонадонларда
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан депутатликка кўрсатилган номзодлар жойларда турли учрашувлар ва тадбирлар ўтказиш билан бирга, хонадонма-хонадн юриб, одамларни сайловга тарғибот қилмоқда.
Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мансурбек Зайлобидинов Андижон туман “Бахт” ва “Кенгаш” МФЙ ҳудудидаги хонадонларга кирди. Одамларга сайловнинг аҳамияти ҳақида тушунтирди.
Таъкидландики, сайлов бу – халқ иродасининг танлови, фикрлар, қарашлар, ғоялар курашидир. Ҳар бир фуқаронинг ўз келажаги, ватан равнақи, халқининг фаровонлигини таъминлаб бериш борасидаги сиёсий жараёндир. Шундан келиб чиқиб, сайловчилар овозберишда фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Холисхон Мақсудова, вилоят Кенгашига номзодлар Муқаддас Султонова, Баҳром Қурбонов, Иноятхон Ҳошимова ҳам ўз округларидаги сайловчилар билан мулоқот қилди. Фуқaроларга бу йилги сайловлар биринчи марта янгича, пропорционал ва мажоритар тизимда ўтаётгани ва бу нафақат номзодга, балки пропорционал сайловда у ўзи маъқул деб топган сиёсий партияга, яъни ғояга овоз бериши кераклиги тушунтирилди.
Номзодлар ушбуўзгаришлар сиёсий ҳаётда фикрлар плюрализмининг ривожланишига туртки бериши таъкидлади. Партия илгари сураётган ташаббуслар, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида фикр юритилди.
Халқ демократик партиясининг бошқа партиялардан фарқи нималарда эканига эътибор қаратилди. Унинг дастуридаги асосий йўналишлар, умуман юртимиздаги ҳар бир фуқаро эркин ва фаровон яшаши учун партия қандай ишларни амалга оширишни мақсад қилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.